Фарғонада камералар тиббий ниқоб тартибини бузганларни аниқлайди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қоидабузарнинг шахси махсус база орқали аниқланади. Қоидабузарлар тиббий ниқоб тақиш тартибини бузгани учун жарима тўлаши кераклиги ҳақидаги хатни қабул қилиб олади.
Бу янги усул 17 октябрдан амал қила бошлайди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда март ойидан мажбурий тиббий ниқоб тақиш бошланган.