Ўзбекистонда амалдорлар 2020 йил март ойидан буён умумий ҳисобда 1,5 млн доллардан кўп пора олган. Амалдорлар пул эвазига фуқароларга ер ажратиб беришга ваъда берган.
Пора билан ушланганлар:
- Қибрай тумани ҳокими ўринбосари. У 11 июнда қўлга олинган. Ҳоким ўринбосари 9 гектар ерни 60 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган. Мансабдор айтилган пулнинг 35 минг долларини олаётганда ушланган.
- Пойтахт ҳокимлиги капитал таъмирлаш бошқармаси раҳбари ўринбосари. Жорий йил 25 июнь куни ушланган. У Чилонзор тумани инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси раҳбарига тумандаги 1 гектар ерни 1,4 млн долларга сотмоқчи бўлган.
- Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси. Шу йил сентябрь ойида ушланган. У 11 гектар ерни 29 минг до- лларга сотаётганда қўлга олинган.
- Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари. Шу йил октябрь ойида қўлга олинган. У ЭИЗдаги 50 сотих ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган.
- Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари ва кадастр бошқармаси раҳбари. 18 мартда қўлга олинган. Улар тумандаги 1,5 гектар ерни 1500 долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.
- Бўстонлиқ тумани ҳокими ўринбосари. Октябрь ойида қўлга олинган. У тумандаги 5 сотих ерни 25 минг долларга пуллаётганда ушланган.
Кеча, 15 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари соҳада ер ажратиш бўйича йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида гапирди. Ушбу соҳани коррупциядан ҳоли қилиш кераклиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев ер ажратиш бўйича қабул қилинган қонунлар эскирганини таъкидлаб, уларни қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди.