Ўзбекистонда 3 баллгача бўлган ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Тошкент вақти билан соат 15:10 да ер ости қимирлаши содир бўлган. Зилзиланинг эпицентри Афғонистон экани маълум қилинди.
Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Навоийда ер ости қимирлаши 2 баллни ташкил этган. Термизда эса 3 баллни ташкил этган.