Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити Университети ташкил қилинади

Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити Университети ташкил қилинади
Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар соҳасида Тошкент шаҳрида Амити Университетини (Ҳиндистон) ташкил қилинади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топган.

Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида:

ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент йўналишлари бўйича Университет фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаш;

Университет ўқув биносини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, унинг аудитория ва лабораторияларини халқаро стандартлар асосида замонавий ускуна ва техника билан жиҳозлаш;

халқаро стандартларга мувофиқ ўқув режа ва дастурларини жорий қилиш назарда тутилади.

Президент қарори лойиҳасига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 1 августига мазкур вазифаларни бажариши белгилаб қўйилган, дейилади "Халқ сўзи" тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити Университети ташкил қилинади