Воҳалик ишбилармон аёллар

Воҳалик ишбилармон аёллар
Бугун ишбилармоннинг ошиғи олчи. Чунки, унга ўз бизнесини йўлга қўйиб, юритиши, камига ўз эҳтиёжларини ўзи қондириш билан бирга бошқаларни ҳам ишли қилиши учун бугун кўплаб имтиёз ва имкнониятлар берилган. Буни англаган, ҳаракатини қилиб, ҳаётини фаровонлаштирмоқда. Англамаган эса ҳали ҳам ҳаётида бирор ўзгариш қилолмай, ўз ҳолича ташвишига ўралашиб юрибди.

Аммо ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Ишбилармон аёл — 2020” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичида олдига келган имкониятни қўлдан бой бермайдиганлар беллашишди.
Воҳалик ишбилармон аёллар

Бугун танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди ва унда 14 иштирокчи фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимот ва кўргазмалари билан иштирок этишди. Кимдир қандолатпазлик билан шуғулланса, кимдир тикувчи-ҳунарманд, бошқа бирови туяқуш боқиб сотса, яна бири асаларичиликнинг минг бир сабоғидан хабардор тадбиркор. Танловда ана шундай турли йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган, кўрик-танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган хотин-қизлар қатнашишди.

— 2010 йилда “Меҳринисо Озода” асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил қилганман, — дейди Холида Эсонова. — Ҳозирда фермер хўжалигимизда 900 та асалари оиласи мавжуд бўлиб, бир йилда ўртача 10 тоннагача асал оламиз. Қолаверса, хорижга ҳам асалари оиласи личинкасини реализация қилишни йўлга қўйганмиз. 4 та доимий, 15 та мавсумий иш ўрни яратганман.

— Миллий ҳунармандчилик билан шуғулланаман, — дейди яна бир иштирокчи бойсунлик Гулсара Очилова. — 35 та иш ўрни яратганман. Улар билан бирга олача, гилам тўқиймиз, дўппи, турли сумкалар, туғдоналар тикиб, ясаймиз. Асосан ички бозорга етказиб берамиз.

Тадбирда ҳар бир иштирокчи ўзининг тақдимотини ҳимоя қилгач, ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Шундан сўнг, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга тадбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари баҳоланди.

Натижаларга кўра, олтинсойлик “Оқ кўл жозибаси” фермер хўжалиги раҳбари Ойжамол Ҳайитова биринчи ўринга муносиб кўрилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўрин шерободлик “Меҳринисо Озода” фермер хўжалиги раҳбари Холида Эсоновага насиб этди.

— Айтиш керакки, кўрик-танловни ўтказишдан мақсад мана шундай фидоий хотин-қизларнининг яратувчанлиги, бунёдкорлиги, меҳнатларини улуғлаш, маданий-маънавий ҳаётда, жамоат ишларидаги ўрни ва мавқеини юксалтиришдан иборатдир, — дейди ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Матлуба Жўраева. — Бу йил ҳам кўрик-танловнинг туман босқичида 50 га яқин ишбилармон хотин-қизларимиз иштирок этишди. Вилоят босқичига чиққанлар орасидан ҳам 3 та ўрин ва бешта номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Воҳалик ишбилармон аёллар