Мутахассис Тошкентда жамоат транспортларида нима сабабдан қўлқоп тақиш кераклигини тушунтирди

Мутахассис Тошкентда жамоат транспортларида нима сабабдан қўлқоп тақиш кераклигини тушунтирди
Аввалроқ Тошкентдаги жамоат транспортларида қўлқоп тақиш мажбурий эканлиги белгилаб қўйилган эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов ушбу тартиб нима сабабдан жорий қилинганини тушунтирди.

Қурбонов тиббий қўлқоплар нафақат инсоннинг ўзини, балки атрофдагиларни ҳам вирусдан сақлашини маълум қилди. Қурбонов шунингдек, вирус нафақат ҳаво орқали, балки кўзнинг шиллиқ пардаси, бурун ва оғиз орқали ҳам юқишини таъкидлади.

“Фуқаро қўлқоп тақса у юз, оғиз ва бурнига тегминмайди. Шу йўл орқали вирусдан ҳимояланиш мумкин”, – дейди мутахассис.

Шунингдек, Қурбонов жамоат транспортидан чиқиш билан дарров қўлқопларни ташлаб юбормасликни маслаҳат берди. Мутухассис уйга киргандан сўнг қўлқопни ташлаб юборишни тавсия қилди. унинг таъкидлашича, одамлар уйга келгунча ҳам эшик ушлагичлар, подъездларнинг рақамли эшиклари ва бошқа нарсаларни ҳам ушлайди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 24 октябр 2020 04:56
    Кулкопни ечиш коидасини уни тулик бажармаса фойдаси йук.ечиш коидасини хамма билади деб уйламайман.шунинг учун кулкоп кийиш фойдасиз бекорга пул сарфланаяпти.
  2. Жамила 21 октябр 2020 08:33
    Кеча 5а автобусига чикдим. Хеч кимда перчатка йук эди. Шафёрдан ташкари.
  3. olim 21 октябр 2020 07:52
    Энди буниси шунчалик ахмоклик.хамма ек ифлосланиб кетди
  4. Носиржон 20 октябр 2020 19:44
    Тошкентда вирус факат жамоат транспортидан фойдаланишни урганибди.Вилоятдаги вируслар хали урганишга улгирмаганга ухшайди. Шунисига хам шукир.
  5. Феруз 20 октябр 2020 16:29
    Кулкоп бизнесини кучайтирамиз
  6. Узбек 20 октябр 2020 13:56
    Миллиардлаб пул хавога учарканда яна тунелларга ухшаб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мутахассис Тошкентда жамоат транспортларида нима сабабдан қўлқоп тақиш кераклигини тушунтирди