Пойтахтда аёл Анҳор каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилонзор туманида яшовчи 1987 йилда туғилган аёл Анҳор каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Ҳодиса 20 октябрь куни соат 14:00 ларда содир бўлган.
Аёл оилавий можаро сабаб ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Аёлнинг ҳаёти миллий гвардия ходимлари томонидан сақлаб қолинди.