Хоразмда ноқонуний овга алоқаси бўлган ҳоким ўринбосари ишдан кетди. Бу ҳақда Тупроққалъа туман ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳокимнинг аграр масалалар бўйича ўринбосари Шухрат Шомуродов ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетди. Шомуродов ишдан кетиш ҳақидаги аризани 19 октябрь куни ёзган.
Ҳокимлик матбуот хизмати ахборотида ҳоким ўринбосари ва ички ишлар маъсуллари овга алоқаси бўлмагани таъкидланган. Ҳокимлик мансабдорлар аксинча қонунбузарларни тутиш жараёнида ёрдам берганини, буни чегарачилар нотўғри тушиниб, мансабдорларни қўлга олганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким ўринбосари ва ички ишлар ходими 16 октябрь соат 02:00да ушланган. Улар билан бирга яна 6 нафар тадбиркорлар ҳам қўлга олинган.