Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида фан ва маданият арбоблари, ёзувчи ва шоирлар, адиблар, адабиётшунос олимлар, партия фаоллари иштирок этди.
Давра суҳбатида сўз олган O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, партия фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Президентимиз томонидан куни кеча қабул қилинган “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унда белгилаб берилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, юртимизда она тилимиз маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида эъзозлаб келинаётган экан, ҳар биримиз она тилимизга эътиборли бўлишимиз ва келажак авлодга уни бутун бўй басти, гўзаллиги ва нафосати билан етказишимиз ҳам фарз, ҳам қарз. Шу маънода Президентимизнинг юқорида таъкидлаб ўтилган Фармонида тилимизни янада ривожлантириш йўлида қилиниши зарур бўлган масалаларга катта эътибор қаратилган.
Фармонга мувофиқ, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди.
Давра суҳбатида адабиётшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, партия фаоллари сўзга чиқишиб, Ушбу қутлуғ байрам арафасида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарор ҳам ўзбек тили ва адабиётини, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган амалий ҳаракатларимиз билан уйғун ва ҳамоҳанг эканини таъкидлаб ўтишди.
Халқимиз ҳаётидаги энг қувончли воқеа сифатида эътироф этилаётган яъни “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Президентимизнинг халқимизга табрик йўллаши барча-барчани бирдек қувонтирган бўлса ажабмас. Табрикда Президентимизнинг “Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Мен мана шундай қараш ва тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётий эътиқодига айланади, бу борад
[/center]а муҳтарам зиёлиларимиз, фаол ёшларимиз, кенг жамоатчилигимиз барчага ўрнак ва намуна бўладилар, деб ишонаман” деган фикрларини давра суҳбатида иштирок этган шоир ва олимлар, зиёлилар ўзларига катта масъулият сифатида қабул қилдилар.
[center]
[center]
Давра суҳбатида она тилимиз софлигини асраш, дунё тиллари ўртасида нуфузини кўтариш, Президентмимиз томонидан тил билан боғлиқ қабул қилинган Фармон ва қарорларни ҳаётга кенг татбиқ этиш масалалари муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.
O'zLiDeP матбуот хизмати