Ўзбекистонда ҳаво бирдан совий бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, эртага, 22 октябрь куни ҳаво ҳарорати республика бўйича +20... +25 иссиқдан +15... +17 даражагача совийди. Тунда эса +9... +10 даражани ташкил этади.
Айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.ни ташкил этади.