Ўзбекистонда талабаларга котракт пулини бир йилда тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди. Бу ҳақда олий таълим вазирлиги хабар қилди.
Ушбу имконият шу йилдан бошлаб берилди. Биринчи курс талабалари учун контракт пулининг 25 фоизи 15 сентябргача, иккинчи курсдагиларга эса 1 октябргача тўлашга рухсат берилди.
Қолган пулларни қуйидаги вақт давомида тўлаш керак:
1 январгача – 50 фоизи.
1 апрелгача – 75 фоизи.
1 июлгача – 100 фоизи.
Ушбу ўзгаришлар пандемия даврида талабаларни қўллаб–қувватлаш мақсадида қилинмоқда. Элатиб ўтамиз, аввалроқ контракт нархи кундузги ўқув шаклида таҳсил оладиганларга арзонлаштирилган эди.