Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, эртага, 23 октябрь куни республика бўйлаб ҳаво ҳарорати +13... +15 даража, тунда +6... +8 бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар қор ёғиши мумкинлигини ҳам айтмоқда. Ушбу ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с.ни ташкил этади.