"Шабнам" ва "Вочах тоғ" қишлоқлари аҳолиси уларга ҳам цивилизация етиб келишини орзу қилади. Ушбу қишлоқларда ҳеч қачон электр энергияси бўлмаган.
Аҳоли Сурхондарё вилояти Сариосиё туман ҳокимлигига ва вилоят ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган. Шунингдек, "Ҳудудий электр тармоқлари" ва халқ қабулхоналарига ҳам мурожаат қилинган. Ушбу муаммо Олий Мажлис ва Омбудсманга ҳам маълум қилинган. Лекин барча ҳаракатлар зое кетган.
Аҳолининг сўнгги мурожаатига ҳокимлик вакиллари аҳолининг ўзини ношукурликда ва ҳокимнинг юзига “чанг солиш”да айблаган. Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбарининг фармонига кўра "Шабнам" ва "Вочах тоғ" қишлоқлари аҳолиси учун 14 та қуёш батареялари берилган. Лекин, орадан 4-5 ой ўтиб улар ҳам ишдан чиққан. Аҳоли муаммолари ечилиши учун ОАВга мурожаат қилган. Лекин ҳозирча масъуллар ушбу ҳолатга изоҳ бермаган.