Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ахборот хавфсизлик бўлимига ишга олинмаган фуқаро ташкилотнинг сайтига ҳужум қилган. Фуқаро сайтнинг асосий саҳфифасида хабар қолдирган.
“Сайтни ахборот хавфсизлиги шу соҳа бўйича ишга кира олмаган яхши бир амаки томонидан текширувдан ўтказилди”, – дейилади хабарда.
Фуқаро ўзини “яхши амаки” номи остида таништирган. Хакернинг ушбу хабари 2000 мартадан кўп кўрилган.