Ўзбекистонда шакар заводларида ишловчи ходимлар оммавий тарзда ишдан бўшатилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводларида ишловчи 130 нафар ходим ишдан бўшатилган. Йил оҳирига қадар деярли барча ходимлар бўшатилиши кутилмоқда.
Умумий ҳисобда заводларда фаолият юритувчи 2000 ишчи ишсиз қолиши айтилмоқда. Заводлар шундай қилишга мажбур бўлмоқда. Июль ойида иккита завод ҳам импорт шакарлари билан нарх жиҳатдан баҳслаша олмаслиги маълум бўлган эди. Ҳомашё етказиб берувчилар заводларнинг банктротга учрашини билиб, улар билан ишлашни тўхтатди.