Самарқанд шаҳридаги коронавирусга чалинганликда гумон қилинганларни тақсимлаш маркази бош шифокори шаҳардаги эпидемиологик ҳолат ҳақида гапирди. Абдулла Абиевнинг айтишича, вазият яхшиланмоқда.
Абиев ҳозирги кунда марказда 600 дан ортиқ беморлар тиббий муолажаларни қабул қилаётганини айтди. Бош шифокор тақсимлаш марказида Самақарнд шаҳри, Пастдарғом, Жомбой ва Оқдарё туманларидан келган беморлар даволанаётганини маълум қилди.
“Статистик маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак Самарқанд коронавирусга чалиниш ҳолатининг юқори чўққисидан ўтди. Лекин, хорижий мамлакатлардаги ҳолатлар эпидемиологик вазият бирдан ёмонлашиб кетиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шу сабабга кўра, биз барчамиз карантин чораларига риоя қилишимиз керак”, – дейди Абиев.