Ўзбекистонда расман эълон қилинмаган бўлсада, 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
Унинг айтишича, мамлакатимизда 30 сентябрь куни махсус комиссия қарорига кўра 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилган. Бунда ҳудди ҳовлиларда бўлгани каби 30 кишилик меҳмон таклиф қилинишига рухсат берилган. Шу билан бирга, тўйлар белгиланган вақтда ўтказилиши керак бўлган. Қурбонов “белгиланган вақт” деганда куннинг қайси қисмида ёки қайси вақт оралиғида тўй ўтказишга рухсат борлигини очиқламаган.
Таъкидлаш жоиз, бугун 28 октябрь бўлишига қарамай, шу кунгача тўйхоналар фаолиятига рухсат берилгани ҳақида ҳеч қаерда расмий хабар берилмаган.