Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Матжон 28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси оламдан ўтди. Шоирнинг вафот этгани ҳақидаги хабар Ёзувчилар уюшмаси томонидан тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Матжон 1943 йил Хоразм вилоятида таваллуд топган. У ўз фаолияти давомида 20 дан ортиқ шеърий тўпламлар ёзган. Унинг қуйидаги ишлари машҳурлик чўққисига чиққан: «Тўрабекахоним», «Нажмиддин Кубро» ва «Ардахива».