Кеча, 4 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қотиллик содир этилди.
Шаҳарнинг 9-микрорайонида яшовчи Г.Х. (исмли аёл)нинг уйида унинг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.А ўз таниши М.Д. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтида, улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Оқибатда Р.А. танишининг бошига қўл-оёқлари билан уриб-тепиб жароҳат етказиши натижасида М.Д. воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.