Андижонда Матиз ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди. Жарима ёзилган фото тармоқларда тарқалди.
Жарима Олтинкўл туманида яшовчи фуқарога ёзилган. Унинг миқдори 2 млн сўмни ташкил этган.
Таъкидлаш жоиз, Матизнинг максимал тезлиги 180 км/соатни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондагига ўхшаш ҳолат Дамас ҳайдовчиси билан ҳам содир бўлган эди. Ўшанда ҳайдовчига 213 км/соат тезлик учун жарима келган.