Синоптиклар Ўзбекистонда 30 октябрда кутилёатган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Маълумот Ўзгидромет матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Эртага, 30 октябрда мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳарорат тунда 0... +2 даража, кундузи +15... +17 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги эса 3-8 м/с. бўлади.
Тоғли ҳудудларда тунда -2... -7 даража совуқ бўлади. Кундузи +5... +10 даража бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда шамол тезлиги 7-12 м/с.ни ташкил қилади.