Ўзбекистонда интернетга уланганлар сони ошди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар қилди.
Қўмитанинг маълум қилишича, шу йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда интернетга уланганлар сони 16 млн 386 минг 200 кишини ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилгидан 23 фоизга кўплиги билдирилди.
Интернетга уланганлар сони Тошкентда (3 550 600 киши) кўплиги маълум қилинди. Ушбу жиҳатдан энг паст кўрсаткич Сирдарёда (441 400) экани аниқланди.