Синоптиклар ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Уларнинг прогнозига кўра мамлакатимизда янги ой илиқ ҳаво билан бошланади.
1-4 ноябрь кунлари кундузи ўртача ҳарорат +18... +21 даража, кечаси 0... +3 даражани ташкил қилади. 5 ноябрдан бошлаб эса ҳаво ҳарорати +11 даражагача пасаяди.
Ой бошида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти. Ёғингарчилик 8 ноябрдан бошланиши айтилмоқда.