«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада келтирилишича, Олий Мажлис палаталари қўмиталари ҳузурида улар фаолиятига бевосита ёрдам берадиган тегишли тузилмалар ташкил этиш;
парламент аъзолари ва ходимларининг иш ҳақини бошқа давлат органлари (Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд) ходимлари учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ошириш;
Олий Мажлис бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмларини жорий қилиш;
парламент делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш масаласини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарори билан белгилаш тартибини жорий қилиш;
ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасалари талаба ва магистрантлари таркибидан ихтиёрийлик, жамоатчилик асосида депутатларнинг стажёр-ёрдамчиси институтини жорий этиш;
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг таътилга чиқиш вақтини бир вақтга, яъни сессиялар оралиғидаги вақтга (июль-август) ўтказиш назарда тутилади.