Тошкентдаги туманларнинг бирида вақтинча совуқ сув ўчирилади. Айрим маҳаллаларда сув босими пасайиши ҳам мумкин.
Пойтахт водоканалининг маълум қилишича, 2 ноябрь куни соат 09:00 дан 3 ноябрь соат 20:00 га қадар Яшнобод тумани Паркент ва Оҳангарон кўчаларидаги маҳаллаларда вақтична совуқ сув ўчирилади ва сув босими пасаяди. Сув ер устидаги метро қурилиши сабаб ўчирилади.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" вақтинча узилишлар учун узр сўраган. Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни мазкур туманда таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча газ узилиб қўйилган эди.