ИИББ ҳайдовчилардан “автомойка” ишчиларига калитни бермасликни сўради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев Тошкентдаги автомашина ювиш шахобчалари раҳбарлари билан учрашган. Учрашувда шахобча эгаларидан ходимларни ишга олиш жараёнида масъулият билан ёндашишга, ишга олинаётган шахсни синчковлик билан ўрганишни сўраган. Сабаби айнан ушбу ҳудудларда сўнгги вақтларда автомобилни олиб қочиш ва уларга зарар етказиш ҳолатлари кўпаяётгани таъкидланди. Шу ўринда “автомойка” эгалари ишга олинаётган шахснинг аввал судланмаганини ва бир қатор маълумотларни олишда қийинчиклар борлигини айтиб, бунда бошқармадан ёрдам сўраган. Ўз навбатида ИИББ ушбу ишда ёрдам беришини маълум қилган.
Пойтахт ИИББ шунингдек, фуқароларга ҳам мурожаат қилган. Мурожаатда автомашина ювиш шахобчаларида ишловчи оддий ишчига калитни топширмаслик сўралган. “Автомойка” эгаларидан эса калитга жавоб берувчи битта шахсни масъул қилиб қўйиш сўралган.