Тармоқларда Сурхондарё вилоятида яшовчи 13 ёшли бола автомобиль бошқариб кетаётган видео тарқалди. Мактаб ўқувчисини ЙПХ ходимлари тўхтатган.
Автомобиль жарима майдончасига юборилган. Бола Нексия-1 автомобилини бошқарган.
“Қўшнимнинг мазаси қочиб қолди. Дадам озроқ ичган эди. Шу сабабга кўра мен (машинани) ҳайдадим”, – дейди 13 ёшли бола.
ЙПХ ходими мактаб ўқувчиси билан суҳбат олиб борган. Энди боланинг отаси қонунга кўра жавоб беришига тўғри келади.