Ўзбекистонда ичкиликбозлик ажралишларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда ичкиликбозлик ажралишларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги маълум бўлди
Сенатор Дилором Тошмуҳамедова раҳбарлик қиладиган «Оила» илмий амалий-тадқиқот маркази ажралиш ҳолатлари кўп бўлган вилоятларда ажралиш сабабларини ўрганди, дея хабар қилмоқда Daryo-Live.

Маълум бўлишича, оиладаги доимий жанжал ва можаролар, эр-хотин ўртасида бир-бирини тушуниш ва тотувликнинг йўқлиги (22,5 фоиз) асосий сабаблар сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, ажралишларнинг сабабларидан яна бир алкоголизм (11,0 фоиз) эканлиги аниқланган. «Спиртли ичимликлар ичишга асосан эркаклар мойил бўлади. Оила бошлиғи бўлган эркакларда ирода, сабр-тоқат ва мардлик каби шахсий етуклик сифатлари тарбияланмаганлигидан алкоголизмга мойилликлари орта боради», — дейилади марказ ахборотида.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь—октябрь ойларида никоҳдан ажралишлар сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,0 фоизга ошган (26 288 тадан 26 812 тага кўпайган). Масалан, Андижон вилоятида ажралишлар 26,7 фоизга, Тошкент шаҳрида 21,3 фоизга, Сурхондарё вилоятида 9,5 фоизга ортган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда ичкиликбозлик ажралишларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги маълум бўлди