Ангренда сайрга чиққан айиқ соппа-соғ экани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кеча, 2 ноябрь куни Ангренда айиқ кўчада айланиб юргани билан боғлиқ видеолавҳа тарқалган эдик. Кейинчалик ушбу айиқ аҳолига хавф туғдирмаслик мақсадида отиб ўлдирилгани маълум қилинган эди. Унинг отиб ташлангани ҳақида “Ўзбекистон24” телеканалида ҳам хабар қилинди. Лекин Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарни рад этди. Бошқарманинг маълум қилишича айиқ ушланган ва соғ омон ҳолатда хавфсиз жойга олиб борилган. Уни бугун, 3 ноябрь куни ёввойи табиат бағрига қўйиб юбориш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Ангренни сайр қилган ушбу ҳайвон қўнғир айиқ ҳисобланади. У қизил китобга киритилган. У тажовузкор эмас. Айиқ ҳар йили уйқуга кетишдан аввал ўзига ортиқча ёғ ва озуқа ғамлаш учун одамлар яшайдиган жойга тушиб туради. Бу нормал ҳолат.