Ўзбекистондаги мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчини ураётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вазирлик мазкур воқеа ўрганилаётганини маълум қилди. Ҳодиса карантин жорий қилинишидан олдин содир бўлгани таҳмин қилинмоқда. Сабаби видеодагиларнинг ҳеч бирида тиббий ниқоб йўқ.
Шу сабабга кўра ушбу ҳолат ҳақида аниқ маълумотга эга бўлганлардан вазирликка мурожаат қилиш сўралган.