Ўзбекистонда келаётган ҳафтанинг оҳирларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда синоптиклар хабар қилмоқда.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, ноябрда ёғингарчилик бўлиши ва ҳаво ҳарорати пасайиши нормал ҳолат. Ўзбекистонда 13 ноябрдан ёмғир ёғиш бошланади. Ёғингарчилик 17 ноябрга қадар давом этади.
Ўзбекистонда ўртача ҳарорат 17 ноябрдан пасая бошлайди. Шу куни республика бўйлаб ўртача ҳарорат +8 даражани, тунда эса -1 даражани ташкил этади. 17 ноябрдан ой оҳирига қадар ўртача ҳарорат +8 даражадан ошмайди.