Жорий йил 4 ноябрь куни Бухоро вилоятида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари Ашур Тўхтаев 25 октябрда ўғлининг тўйини ўтказагни ҳақида хабарлар тарқалди. Тўй маросимида карантин қоидалари бузилган.
Ашуровнинг ўғлининг тўйида 53 нафар меҳмон қатнашган. Тўхтаевнинг сўзларига кўра, у келин томондан тўйга 15 нафар меҳмон келишни сўраган. Лекин улар томондан кўпроқ меҳмон келган. СЭОМ раҳбари ортиқча меҳмонларни тўйдан ҳайдаб юбора олмаганини айтган ва шу сабабга кўра карантин чораси бузилган.
Маълум бўлишича, Тўхтаев 4 млн 460 минг сўм жарима билан жазоланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўйларда керагидан ортиқ меҳмонларнинг бўлиши коронавирус тарқалишига сабаб бўлаётган омиллардан бири эканлиги таъкидланган эди.