Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг кунига 5600 сўм топган одам камбағал ҳисоланмайди деб айтган гапи тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди. Кейинроқ Ҳакимов матбуот анжуманида ўз фикрига изоҳ берди.
Ҳакимов “5600 сўм” бу Ўзбекистон учун кўрсаткич эмас эканини, балки глобал кўрсаткичлигини маълум қилди. Марказ раҳбари шунингдек, журналист ва блогерларни популизмда айблади.
Ҳакимов ушбу соҳанинг аксарият вакиллари унинг интервьюсини оҳиригача кўрмаганини таъкидлади. Шунингдек, марказ раҳбари блогер ва журналистларнинг илмий билимларини ошириш бўйича иш олиб боришни режалаштираётганини маълум қилди.