Ўзбекистонда ҳаво совуши кутилмоқда. Бу ҳақда синоптиклар хабар қилди.
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, дам олиш кунларидан бошлаб Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади. 7 ноябрда мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳарорат кундузи +18... +20 даража илиқ ва тунда +2... +6 даража бўлиши кутилмоқда.
8 ноябрда ҳам бир кун олдин кузатилган об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 9 ноябрдан эса ёғингарчилик бошланиши маълум қилинди. Кундузги ҳарорат +13 даражагача, тунда +1... +4 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.