Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи- ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш мақсадида СамДУ бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда Спорт клуби томонидан юқоридаги шиор остида шоҳмот-шашка, стол тенниси, футбол спорт турлари бўйича карантин талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда “Саломатлик” мусобақалари ўтказидилди.
Мусобақалар қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди. Футбол буйича мусобақада 12 жамоа иштирок этган бўлса, Жисмоний маданият факультети жамоаси биринчи ўринни, Физика факультети жамоаси иккинчи ўринни, Рақамли иқтисодиёт факультети жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, стол тенниси спорт тури бўйича. I ўринни – Жисмоний маданият факультети доценти Ориф Раупов, II ўринни – Педагогика факультети ўқитувчиси Мухайё Вафоева,; III ўринни – Педагогика факультети ўқитувчиси Лутфулло Норқулов эгаллади.
Шашка спорт тури бўйича. I ўринни – Нормат Хасанов Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими Нормат Ҳасанов, II ўринни – Ахмад Мавлонов Филология факультети ўқитувчиси Аҳмад Мавлонов, III ўринни – Педагогика факультети ўқитувчиси Ҳошим Бойманов эгаллади.
Шоҳмат спорт тури бўйича натижалари қўйидагича: I ўринни – Холиқул Назаров педагогика факультети доценти Холиқул Назаров, II ўринни -
Педагогика факультети ўқитувчиси Ҳошим Боймонов, III ўринни – Жисмоний маданият факультети катта ўқитувчиси Акбар Қурбонов эгаллади.
Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилари Самарқанд давлат университети маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ва эсталик совғалари билан тақдирланди.