Пойтахтдаги тўйда яна “пул ёмғири” уюштирилди. Тўй видеоси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода тўй меҳмонлари ёшларни “пулга чўмилтиришганини” кўриш мумкин. Ҳозирча воқеа айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда бундай ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда карантин чекловлари сабаб тўйларни уйда ва ресторанда 30 кишидан ошмаган меҳмонлар билан ўтказишга рухсат берилган.