Ўзбекистон ФВВ ҳайдовчиларга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вазирлик Қамчиқ довонида ҳаво ёмонлашиши юзасидан огоҳлантирди. Бугун, 9 ноябрь куни ҳудудда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкинлиги маълум қилинди.
Шундан келиб чиқиб, ФВВ ҳайдовчлилардан огоҳ бўлишни ва йўл қоидаларига риоя қилишни сўраган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кечадан бошлаб ҳаво ҳарорати пасая бошлади.