Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, эртага, 12 ноябрь куни республика бўйлаб ҳаво ҳарорати тунда +2... +5 даража, кундузи +7... +10 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.ни ташкил этади.
Мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб кетади ва шамол тезлиги 17-22 м/с.ни ташкил этади.