Синоптиклар 13 ноябрда Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Ўзбекистонда давомий ёмғирлардан сўнг қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Эртага республика бўйлаб кундузи ўртача ҳарорат +8... +10 даража, кечаси +3... +5 даражани ташкил этади. Шамол тезлиги 7-12 м/с бўлади.
Эртага фақат тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб кетади.