Ўзбекистонда 14-15 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Дам олиш кунлари республика бўйлаб дастлаб ёмғир ёғиши ва у кейинчалик қорга айланиши мумкин. Тунги ўртача ҳарорат -1... +5 даражани, кундузи +6... +11 даражани ташкил этиши мумкин.
Шу кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с.ни ташкил этади. Республиканинг шимолий ҳудудларида -5 даражагача ҳаво совиб кетиши мумкин. Совуқ ҳаво мамлакатимиз ҳудудига Урал томондан кириб келиши кутилмоқда.