Хат бошқарма раҳбари Фарруҳ Омонбаев томонидан 10 ноябрда имзоланган. Хат мактаб директорларига юборилган бўлган.
“Хат спорт фаолияти билан шуғулланувчи пенсиядаги ходим томонидан ёзилган. Мен ўша куни жуда шошиб турган эдим ва шу сабабга кўра хатони пайқамай имзо чекиб юбордим”, – дейди Омонбаев.
Тармоқларда ўзбекистонликлар хатдаги хато устидан кулди. Таъкидлаш жоиз, бу давлат органлари томонидан хатоларга тўла юборилаётган хатнинг биринчиси эмас.
