Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:
малакани баҳолаш марказлари;
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
касб-ҳунар коллежлари;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
“Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;
Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.
Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида “бир дарча” принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.