Тармоқларда Асал хўжаева (Asalhoney) ўзбек халқидан кечирим сўраган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода ўзининг ножўя хатти-ҳаракатлари билан танилган Асал ушбу ишларидан афсусда эканини маълум қилган. Хусусан, видео давомида у ҳақоратли сўзлар ишлатиб тарқатган видеосига, ярим-яланғоч ҳолатда тушган суратларига изоҳ берган. У одамлар уни тинч қўймаётганлиги учун ҳақоратли видеолар қолдирганини маълум қилган. Шунингдек, ичкийимда тушган суратларига эса у реклама учун шундай йўл тутилганини изоҳлаган. Асал қилган ишидан пушаймон эканини, энди тўғри йўлда юрганини ва 10 ёшли қизига тўғри тарбия бериш мақсади борлигини билдирган.
“Онам касалманд. Онам ва болам менинг қарамоғимда. Бу йўлга муҳтожлик сабаб кириб кетганман. Бундан пушаймонман, афсусланаман. Анчадан бери бунақа ишлар билан шуғулланмаяпман”, – дейди Асал ўзбек халқидан узр сўраган ҳолда.