Ўзбекистон пойтахтида ҳаво совуши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 18 ноябрь куни Тошкентда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи -3 даража, тунда -8 даражани ташкил этади.
Шамол тезлиги 7-12 м/с. бўлиши кутиляпти. Таъкидлаш жоиз, ҳаво совуши шу ҳафтанинг жума кунига қадар давом этади.