Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнь ойига бориб аҳолининг 60 фоизидан кўп қисми коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.
У шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани ташкил этиш бўйича бир нечта чоралар кўрилаётганини айтди.
"Ҳозир биз биринчи навбатда ким биринчи бўлиб вакцинани рўйхатдан ўтказишини, иккинчи навбатда эса ким уни сота бошлашини кутяпмиз", – дейди Қурбонов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон вакцинани сотиб олиш бўйича хусусий структура билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.
“Вакцинани олишимиз билан одамларни эмлашини бошлаймиз”, – дея таъкидлади у.