Андижонда 2018 йилда 10 маротаба уч эгизаклар туғилган. Уларга Cobalt берилдими?

Андижонда 2018 йилда 10 маротаба уч эгизаклар туғилган. Уларга Cobalt берилдими?
Андижон вилоят перинатал маркази мутасаддиларининг маълум қилишича, 2018 йил мобайнида марказда 1 та тўрт ва10 та уч эгизаклар туғилиши қайд этилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Марказ чақалоқлар бўлими катта ҳамшираси Маликахон Усмонованинг айтишича, уч ва тўрт нафарли эгизакларнинг туғилиши сўнгги уч йилда ортган. 2016 йилда уч эгизаклар туғилиши 3 тадан ортмаган бўлса, 2017 йилда 1 та тўрт, 6 та уч эгизаклар туғилиши кузатилган бўлиб, туғилиш икки баробарга ортган. 2018 йилда эса бир марта тўртталик эгизаклар дунёга келган, уч эгизаклар туғилиши 10 тага етган.

Биринчи уч эгизак 14 июнда Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ шаҳарчаси, «Ҳаётбахш» маҳалласида яшовчи Хидировлар оиласида туғилган бўлса, охирги ўнинчи эгизаклар 27 ноябрда Асака тумани, Қовоқтўпи қишлоғилик Зокировлар хонадонида дунёга келган.

Уч эгизакли чақалоқларнинг учтаси Шаҳрихон туманида туғилган.

Маълумот учун, вилоятда туғилган эгизакларнинг 27 таси ўғил, 7 таси қиз жинсига мансуб.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир 9 январ 2019 10:28
    Моддий ёрдам чаколокларга етарли озукалар билан хукумат таъминлаши инсонпарвалик холос
  2. Рита 8 январ 2019 00:17
    Бу бепуштликни даволовчи дориларнинг тасиримикин....

    Бу бепуштликни даволовчи дорилар тасиримикин.....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Андижонда 2018 йилда 10 маротаба уч эгизаклар туғилган. Уларга Cobalt берилдими?