Ўзбекистонда минус даражали ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 19 ноябрь куни кундузги ўртача ҳарорат -7 даражани, тунда эса -13 даражани ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Таъкидлаш жоиз, шу ҳафта оҳирига қадар мамлакатимизда совуқ ҳаво оқими кезиб юради. 22 ноябрь куни республикамиз ҳудудида яна қор ёғиши мумкин.