Ўзбекистонда электрон кундалик “Kundalik” дастури пулли бўлади. Хизмат учун тўлов 30 ноябрдан жорий қилинади.
Электрон кундалик 2020/21 ўқув йили бошидан жорий қилинган. Тизимнинг синовли муддати якунига етди ва энди ота-оналар ушбу хизмат учун пул тўлайди.
Мавжуд маълумотларга кўра, электрон кундаликлардан фойдаланиш 9200 сўмни ташкил этади. Оилада уч ёки ундан кўпроқ фарзанд бўлса 10 фоиз миқдорда чегирма жорий қилинади. Пул тўлангач аъзолик бир йилга берилади. Таъкидлаш жоиз, кундаликка аъзо бўлиш нархи оддий қоғоз кундаликнинг ўртача нархи ҳисобига белгиланган.