Пойтахт кўчаларида улкан тирбандлик содир бўлди. Бундан ташқари, йўлларнинг ойнадек ялтираб қолиши оқибатида кўплаб ЙТҲлар содир бўлди.
Ҳайдовчиликда унча тажрибаси бўлмаганлар автомобилларини “парковка”ларда қолдиришга мажбур бўлди. Шу сабабга кўра, аксарият аҳоли манзилига жамоат транспортида етиб олишга ҳаракат қилди. Айрим метро станцияларида йўловчилар сони доимгидан кўпроқ экани кузатилди. Пойтахт ҳукумати йўлларни қанча тозалашга ҳаракат қилгани билан, маъмурият бундай об-ҳавога тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди.