Troll.uz асосчиси устидан ички ишларга шикоят тушди. Бу ҳақда блогер Умид Гафуров маълум қилди.
Гафуровнинг айтишича, унга ички ишлардан қўнғироқ бўлиб, устидан шикоят тушганини маълум қилишган. Умид мурожаат ким томондан деб сўраганда унга “General Motoars” (UzAuto Motors)дан деб жавоб беришган.
Блогер бу ҳақда телеграм каналда маълумот бергач бироз вақтдан сўнг ички ишларда қандай воқеа юз берганини сўзлаб берган. Блогернинг сўзларига кўра, у шу йил 20 октябрда инстаграмда жонли эфир вақтида сўкингани учун устидан шикоят тушган. Блогер ўшанда маълум бир шахсга нисбатан эмас, балки автомобиллар нархини сўкканини айтмоқда. Гафуров ички ишлар биносига боргач унга ИИВдан қўнғироқ бўлганини, вазирлик вакиллари асоссиз чақиришганини маълум қилиб, узр сўраган.
Гафуров ўз навбатида ушбу аризани ёзган UzAuto Motors Юридик бошқармаси директорига кинояли салом йўллаган.
“Блогерларнинг жонли эфирини томоша қилиш шарт эмас. Иссиқ кабинетдан кўчага чиқинг, авто нархлари ҳақида халқнинг фикрини сўранг. Ҳаммасини номига ариза ёзишга умрингиз етмайди, ўртоқ”, – дейди Умид Гафуров.